Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ  тузилмасининг 30 йиллигида

0
237
марта кўрилган.

Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ  тузилмасининг 30 йиллиги муносабати билан кўплар қаторида «Гулистон» ва «Театр» журналлари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Шаҳрибону Имомова ҳам тақдирланди.

Маълумот учун, ТУРКСОЙ 1993 йилда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия ўртасидаги келишув натижасида ташкил этилган. Кейинчалик ташкилотга бошқа давлатлар кузатувчи сифатида  қўшилди.

ТУРКСОЙ ташкилотининг мақсади туркий халқларнинг маънавий яқинлигини, қардошлик бирлигини мустаҳкамлаш, қадимий туркий халқлар маданиятини дунёга танитиш ва унинг анъаналарини келажак авлодга етказиш ҳисобланади.

GUJUM.UZ cайти жамоаси «Гулистон» ва «Театр» журналлари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Шаҳрибону Имомовани юксак мукофот билан муборакбод этади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.