Хива туманида ҳудудий форум

0
713
марта кўрилган.

Хива туманида «Миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳалланинг ўрни»мавзусида ҳудудий форум бўлиб ўтди. Тадбирда тумандаги барча маҳаллалардан хотин- қизларимиз, нуроний онахонларимиз қатнашиб урф-одат ва миллий қадриятларимиз намуналарини намойиш қилдилар.

Маҳалла азалдан юртимизда тарбия ўчоғи, ота — боболаримиздан  мерос бўлиб келаётган миллий — умуминсоний қадриятлар маскани сифатида эьтироф этиб келинади. Чунки,  халкимизнинг турмуш тарзини ва донишмандона тафаккурини ўзида намоён қилади. Зеро, одамлар орасида ўзаро меҳр-оқибат,   эзгуликлар улашиб аҳилликда яшаш аввало,  қўни –қўшни ва маҳалладан бошланади.

 Тадбирда эҳтиёжманд кишилар ҳолидан хабар олиш, туй — томоша, ҳашар ва маъракаларни кўпчилик билан бамаслаҳат ўтказиш, ота -она, бобо- бувилар, қўни-қўшнилар, устозларга нисбатан чуқур ҳурмат- эҳтиромда бўлиш каби эл-юртимизга хос урф-одат ва анъаналар маҳалладошларнинг иштирокида ўз ифодасини топди.

 Унда маҳаллаларнинг ёшлари, болалари ҳам фаол иштирок этиши катта аҳамиятга эга бўлди. Чунки, асосий мақсад юртимизнинг келажаги бўлган фарзандларимиз онг-шуурига эзгуликларни сингдиришдир.  Улар халқ педогогикасининг гўзал намунаси бўлган миллий болалар ўйинларида  иштирок этишди. Бу ўзаро беллашув тусини олди.

 Қуроқ қўшиб кўшагана тикишнинг хосияти, тўйда чироқ ёқишнинг мазмун-моҳияти, чақалоқни бешикка белаш ҳамда бу тантанада айтиладиган қўшиқлар, улуғ ёшга етганида аёлларга лечак ўраш ва унинг мазмун –моҳияти ҳақида жаранглаган қизғин суҳбатлар ёшлар ва болалар учун маҳорат мактаби бўлди, десак арзийди. 

Тадбир сўнгида халқ ижодидан намуналар ижро этилгани форумга янада  кўтаринки руҳ бағишлади.

Малика Исмоилова, Хива тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.