Хивадаги Президент мактаби ўқувчиси Жонибек Бахтияров пандемия даврини самарали ўтказмоқда

0
147
марта кўрилган.

Билим олишни спорт билан уйғунлаштирган ёш иқтидор соҳиби Хива шаҳридаги президент мактабининг 8-синф ўқувчиси Жонибек Бахтияров lichess.org сайтида ўтказилган онлайн шахмат мусобақасида биринчи ўринни эгаллади.

Жонибек Бахтияров шахмат сирларини бобоси Рахмон ака Бердиевдан ўрганган ёш шахматчи 2016 йилда Ўзбекистон чемпионати совриндори бўлди. Натижада болалар ўртасида ўтказиладиган  Осиё чемпионатига йўлланма олди.

У 2017 йили «Камолот» шахмат тахтаси Республика босқичида олтин медал, шу йили тезкор шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионатида олтин медал, рапид йўналиши бўйича кумуш медал, 2018 йилда Ўзбекистон чемпионатида бронза медал, Қирғизистонда ўтган Осиё чемонатида кумуш медални қўлга киритди. 2018 йилда Хоразм вилояти тезкор шахмат бўйича чемпионатида кумуш медал совриндори бўлган.

 Ал-Хоразмий олимпиадасида ҳам кумуш медалга сазовор бўлди. 2019 йилда Seamo халқаро олимпиадасида бронза медални қўлга киритди.

Билим олишни спортнинг ақлий машқи  билан уйғунлаштирган ёш иқтидор соҳибига омадлар тилаймиз.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.