Хоразм вилоятида “Энг китобхон мактаб”  лойиҳаси асосида иш бошланди

0
656
марта кўрилган.

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли қарори  ижросини таъминлаш мақсадида кенг миқёсдаги  ишлар амалга оширилмоқда.

Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини юксак поғонага кўтариш, бадиий жиҳатдан юксак миллий ва жаҳон мумтоз адабиётлари намуналарини тарғиб этиш, уларнинг онгида миллий анъана ва қадриятларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром хиссини кучайтириш борасида вилоятда қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

“Республика китоб байрами”, “Намунали китоб дўкони” кўрик-танлови, “Болалар китоби” Республика кўргазмаси вилоят тадбирларини ўтказиш гўзал анъанага айланиб қолди. Шаҳарлар ва туманлар таълим ва тиббиёт муассасалари, корхона ва ташкилотлар ходимларини китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, жумладан, “Маънавият хоналари” ва кутубхоналарни зарурий адабиётлар билан тўлдириш,  бойитиш, марказий боғлар ва ҳиёбонларда, тумандаги йирик корхона ва ташкилотларда аҳоли, айниқса ёшларнинг маънавий билимларини кучайтириш мақсадида  “Оилавий китобхонлик”,  “Энг яхши китобхон”, “Мен ўқиган китоб” каби тадбирлар,  байрамлар ҳамда сайёр китоб савдо ярмаркалари ўтказиб келинмоқда.

 Ўтган 2017-2018 йил ўқув йили давомида вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, вилоят халқ таълими,  маънавият ва маърифат маркази  вилоят бўлими ҳамкорлигида ишлаб чиқилган режа-жадвалга биноан вилоят худудидаги барча 523 та умумтаълим мактабларида “Энг китобхон мактаб” лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди. Уч босқичда ўтказилган тадбир давомида мактаб ўқувчилари, уларнинг ота-оналари ҳамда устоз мураббийлар учун кенг ассортиментдаги, сифатли китоб маҳсулотлари таклиф этилди. Ўтказилган тадбирлар мактабларда ҳақиқий байрамга айланди. Хатто энг чекка қишлоқларда жойлашган мактаблар китоблардан бебаҳра қолмадилар. Ҳар бир босқич якунига кўра “Энг китобхон мактаб”ларга вилоят ҳокимлиги ва “Урганч китоб маркази” МЧЖ томонидан бир миллионлик сертификатлар, “Энг фаол туман халқ таълими бўлими”га икки миллионлик сертификатлар топширилди. Учинчи босқич якунига кўра вилоятдаги 54 та мактаб 72,0 млн. сўмлик сертификатлар билан тақдирландилар. Натижада мактабларнинг кутубхоналари фонди бадиий адабиётлар билан янада бойитилди.  

 Вилоятдаги барча мактаблар кутубхоналарини янги нашрдан чиққан сиёсий-ижтимоий, адабий-бадиий ва болалар адабиёти билан тўлдириш, бойитиш мақсадида 550,0 минг сўмлик китоб маҳсулотлари имтиёзли нархларда сотилди. Туман ва шаҳарлардаги барча тиббиёт муассасаларида “Оилавий китобхонлик кунлари” ташкил этилди. Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги  туман тиббиёт бирлашмалари, марказий ва оилавий поликлиникаларда китоб марафонлари ўтказилмоқда.

 Вилоят ҳокимлиги, АТИБ “Ипотекабанк”, Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси ҳамкорлигида Хива туманидаги 121-сонли кўзи ожиз болалар интернат-мактабида  2017 йил октябридан 2018 йил майига қадар ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Китобхонлик куни”  ўтказилди. Ой якунида эса ушбу мактабда таҳсил олаётган барча ўқувчиларга футбол ва воллейбол тўплари, кўп миқдорда МP4 плеерлари, радиоприёмниклар, турли китоблар, устоз ва мураббийлар учун қимматбахо совғалар тақдим этилди

 “Урганч китоб маркази” нинг ташаббуси билан жорий йилнинг 6 — 7 июль кунлари Тошкентдаги “Туркистон” санъат  саройида “Китобдан яхширок дўст йўқ жаҳонда” маънавий-маърифий ҳайрия концерт дастури ўтказилди. 2 кун давом этган концерт учун билетлар харбий хизматчилар, ички ишлар ходимлари, шунингдек, хизмат вактида халок булган хизматчиларнинг оила аъзолари, меҳнат фаҳрийлари, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, банк ходимлари, маҳалла фаоллари, таниқли ёзувчи ва шоирлар, ёш китобсеварлар учун бепул тарқатилди.

 Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, доимий равишда “Урганч китоб маркази”  томонидан турли акциялар ўтказилиб келинмоқда: “Омадли китобхон”, “8 март”, “Туғилган кун”, “Янги йилда – янги китоб” акциялари аҳолини, айниқса ёшларнинг китобга бўлган меҳрини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Вилоятда  мавжуд 35 та китоб дўконлари, ахборот- кутубхона, ахборот ресурс марказлари, нашриётлар ва оммавий ахборот воситалари китобхонлик маданиятини янада юксалтириш, тарғиб қилиш,  аҳолига сифатли ва бадиий жиҳатдан юксак бадиий адабиётларни тақдим этиш мақсадида турли хайрли ва эзгу тадбирларни амалга оширмоқдалар. “Хоразм” нашриётида чоп қилинаётган китобларнинг тақдимотлари, воҳа шоир ва ёзувчилари билан учрашувлар, ижодий кечалар, марафонлар ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

21 сентябрь куни  эса “Энг китобхон мактаб”  шиори остида вилоят умумтаълим мактабларида ўтказиладиган китоб байрамларини ташкилий масалаларига бағишланган йиғилиш Янгибозор туманидаги 16-сонли болалар мусика ва санъат мактабида бўлиб ўтди.  Ушбу йиғилиш вилоят ҳокимлиги, вилоят ахборот ва матбуот бошқармаси,  вилоят маънавият ва маърифат маркази,  Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди. Лойиҳа  доирасидаги ишлар 24 сентябрь куни Урганч шаҳар ва Урганч туманидаги умумтаълим мактабларида бошланади.

         Дилбар Бекчанова,

 Хоразм вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи.

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.