Хоразм вилоятида журналистлар  ва блогерлар учун медиа-тур ташкил этилди

0
107
марта кўрилган.

“Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида  журналистлар  ва блогерлар учун медиа-тур ташкил этилди.

Дастлаб медиа-тур иштирокчиларига музей-қўриқхонада  амалга оширилаётган ишлар, музейшунослик соҳасидаги халқаро алоқалар, сайёҳлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, янги ташкил этилган бўлим, экспозициялар ҳамда келгусидаги режалар ҳақида маълумотлар берилди.

Ҳудуди 26 гектар майдондан иборат, 58 та тарихий-меъморий обида жойлашган музей-қўриқхонанинг фаолият бошлаганига 103 йил тўлди. Ҳозирги кунда 16 бўлим, 30 та экспозициядан ўрин олган нодир осори-атиқалар маҳаллий  ва хорижий сайёҳларнинг эътибор ҳамда эътирофига сазовор бўлмоқда.

Маълумки, тарихий шаҳар Хива 2024 йилда Ислом дунёси туризм пойтахти, деб эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хива — 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти” халқаро тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-223-сонли қарори қабул қилинди. Қарорда белгиланган вазифалар  Хива шаҳрининг туристик салоҳиятини мамлакат ва халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш борасида  оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар  ва блогерлар  зиммасига алоҳида  масъулият юклайди.

Вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Дилбар Бекчанова, фахрий журналист Абдулла Собиров, музей-қўриқхона илмий котиби, тарихчи олим Комилжон Худойберганов ва бошқалар  ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш давомида буни алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Очиқ мулоқот ва савол-жавоб асосида ўтган давра суҳбатида иштирокчилар  ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича  маълумотларга эга бўлишди.

Медиа-тур иштирокчилари учун музей-шаҳар бўйлаб саёҳат ташкил этилди. Шунингдек,  улар бўлим ва экспозициялардаги  нодир  осори-атиқалар билан яқиндан танишди  ҳамда сайёҳлар, ҳудудда  фаолият кўрсатаётган ҳунармандлар билан суҳбатлашди.

Manbaa: Jurnalistlar uz 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.