Хоразм вилоят ахборот-кутубхона марказида “Болалар китоби” фестивали ўтказилди. Фестиваль доирасида вилоят ахборот-ресурс марказларининг ҳамда кутубхоналарнинг кўргазмалари, китоб савдоси ташкил қилинди. Воҳанинг таниқли болалар шоир ва ёзувчилари билан учрашувлар, “Билимдон ўқувчи” викторинаси, “Чевар қиз” кўргазмаси, “Доно болажон” шахмат-шашка мусобақалари уюштирилди.
“Соғлом ва маънавий етук авлод-юрт келажаги” мавзуидаги учрашувда болалар шоири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Оллаберган Пўлатов, шоира, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Гавҳаржон Ибодуллаева, таниқли ёзувчи ва шоирлар Исмоил Оллаберганов, Болтабой Бекметов, Ортиқбой Манглибаев, Қадамбой Шодонов иштирок қилдилар.
“Китоб-бизнинг дўстимиз”, “Китобдан яхшироқ дўст йўқ”, “Китоб-беназир устоз” мавзусидаги маърузалар ўқитувчи ва болажонларда катта таассуротлар қолдирди.
Кўргазманинг очилиши тантанасида ахборот ресурс марказларининг фаол ўқитувчилари ва иқтиъдорли болаларга ташкилий қўмитанинг “Фахрий ёрлиқ” лари топширилди.
Болаларнинг китоб байрами икки кун давом этди. Тадбирнинг иккинчи кунида вилоят ахборот- ресурс маркази томонидан тайёрланган “Ўқиш – энг яхши таълим” деб номланган тадбирда иштирок қилган болажонлар воҳанинг таниқли шоир ва ёзувчилари Қуронбой Муҳаммадризо, Эркин Мадраҳимов билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ёш истеъдодларнинг мушоиралари ҳам ўтказилди.
Байрам тадбирлари болажонларда катта таассурот қолдирди.
Гулёр Палванова,
Тошкент ахборот технологиялари Урганч филиали талабаси