Хоразмда икки кунлик пресс-тур

0
398
марта кўрилган.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Хоразм вилоятидаги моддий-маданий мерос объектлари ҳолатини ўрганиш, тарихий ёдгорликларни асраб-авайлашда оммавий ахборот воситалари ролини ошириш, туристик имкониятларни кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган пресс-тур таассуротларга бой бўлди. 
 
Икки кун давом этган саёҳатда мамлакатимиздаги 20 га яқин оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
 
Журналистлар саёҳатни “Ичан Қалъа” давлат музей-қўриқхонасида жойлашган моддий-маданий мерос объектлари билан танишишдан бошлади. Очиқ осмон остидаги музей шаҳарда жойлашган «Ота дарвоза», «Калта минор» ёдгорликлари, қатор мақбаралар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
 
– Лойиҳа доирасида ташкил этилган тадбирларда асосан ички туризмни ривожлантиришга эътибор қаратилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Матлуба Асқарҳўжаева. – Кенг жамоатчиликни мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари, қадимий осори атиқалари билан таништиришда яхши натижага эришишимиз учун, аввало, оммавий ахборот воситалари эътиборини жалб қилиш муҳим. Юртимизнинг ҳар бир ҳудуди ўзига хос тарихи, маданияти ва урф-одатларига эга. Бундай пресс-тур саёҳатлари энди ҳар ойда юртимизнинг турли вилоятларига уюштирилади.
 
Саёҳат иштирокчилари Хива шаҳридаги “Дешон қалъа” ҳудудидаги обидалардан бири «Нуриллабой саройи», шунингдек, Урганч туманида жойлашган “Улли ҳовли” ёдгорлик мажмуаси билан ҳам танишдилар.
 
Манбаа: Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги матбуот хизмати.
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.