Урганч шаҳрида замонавий лойиҳа асосида барпо этилган «Ёшлар кутубхонаси» иш бошлади.
Юз мингдан ортиқ китоб фондига эга кутубхонада китобхонлар учун барча шароитлар яратилган. Улар зарур адабиётларни шу жойнинг ўзида мутолаа қилишлари, ўқиб чиқиш учун уйга олиб кетишлари ёки харид қилишлари мумкин.
Кутубхонанинг 2-қаватидаги электрон ўқув зали АОКА тасарруфидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилоят Ахборот-кутубхона маркази билан боғланган. Улар дан ҳам фойдаланиш имконияти мавжуд.
Шунингдек, мажмуада иссиқ чой, кофе, табиий шарбатлар савдоси ҳам йўлга қўйилган.
Д. БЕКЧАНОВА