Президентимизнинг 2017 йил 14 сентябрдаги қарорига мувофиқ Тошкентда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб барпо этилмоқда.
Давлатимиз раҳбари ушбу мактабнинг қурилиш ишлари билан танишди.
Ўқитувчи ва ўқувчилар учун замонавий шароитлар яратиш, истеъдодли ёшларни излаб топиш ва уларни изчил қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.