Хорижий инвестицияларнинг муайян фоизи илмга ва илмий кадрлар тайёрлашга йўналтирилади

0
87
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўсимлик моддалари кимёси институтида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар ва ёш тадқиқотчилар билан суҳбатлашди, дея хабар берилади prezident.uz сайтида.  

“Эртанги кунини тасаввур қилган, рақобатбардош бўламан деган давлат албатта илмга эътибор бериши керак. Сизларнинг тилингизда айтганда, биз ҳам мамлакатимизни прогрессив ва инновацион ривожлантиришимиз зарур. Бунинг учун олимлар, тадқиқотчилар Ватанга хизмат қилиши, илмий-технологик ишланмаларини барча соҳаларда, айниқса, вилоятларда жорий этиши керак”, деди Шавкат Мирзиёев.  

Давлатимиз раҳбари мамлакатимизга келаётган ҳар бир хорижий инвестициянинг муайян фоизи илм-фанни ривожлантириш ва илмий кадрлар тайёрлашга йўналтириладиган тизим қилиш бўйича топшириқ берди. 

Олимлар давлатимиз раҳбарининг кеча қабул қилинган “Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори уларга катта хурсандчилик, моддий ва маънавий рағбат бағишлаганини алоҳида қайд этдилар. Мамлакатимизда илм-фанни ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

Президентимиз илм-фан вакилларининг ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, уларни уй-жой билан таъминлаш бўйича кўрсатма берди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.