Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари “Озодлик” радиоси орқали қўйилган “Ҳеч нарсага қизиқиш йўқ, онам яшасалар бўлди…” мавзусидаги мақола юзасидан Ситора ва Нозима яшайдиган хонадонга бориб, муаммони атрофлича ўрганди, деб ёзилади Хотин-қизлар қўмитасининг Facebookдаги саҳифасида.
Қўмитанинг текширувларига кўра, бу қизларнинг онаси ҳақиқатан ҳам саратон касаллигига чалинган. Ҳозир Тиббиёт академиясида навбатдаги даво муолажасини олмоқда. Қўмита даволаниш учун дори-дармонларини ўз вақтида етказилиб берилишини назоратга олган.
Ситора ва Нозим тезлик билан ёзги-қишки кийим-кечак билан таъминланиб, таътилдан сўнг мактабга ўз вақтида тўлиқ таьлим олиш учун шароитлар яратилди.
Хонадоннинг табиий газдан қарздорлиги саховатпеша инсонлар томонидан тўлаб берилди. Қизлар ҳозир бувиси қарамоғида.