ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ ҲИСОБОТ-САЙЛОВ КОНФЕРЕНЦИЯСИ

0
391
марта кўрилган.

Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида уларнинг фаол иштирокини таъминлаш, турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун барча шарт-шароит яратилган. 

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айнан мазкур масалалар бўйича олиб борилган ишларни таҳлил қилиш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида туман ва шаҳар Хотин-қизлар қўмиталарининг ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимлигида ҳам туман Хотин-қизлар қўмитасининг VI ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Нажмуддинова, Сергели туман ҳокими ўринбосари М.Хидиров, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, хамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Конференция кун тартибига тўртта масала киритилган бўлиб, уларнинг асосийларидан бири туман хотин-қизлар қўмитасининг 5-йиллик хисоботи бўлиб, эришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича хамкор ташкилотлар билан амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил тухталиб ўтилди.

Шунингдек, конференция делегатлари томонидан Сергели туман ҳотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига бир овоздан Айгул Саттарова сайланди. Тадбир давомида хотин-қизлар қўмитасининг Бошқаруви таркиби ва назорат-тафтиш комиссияси аъзолари сайландилар. Сўнгра, бошланғич ташкилотлар делегатлари орасидан Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳисобот-сайлов конференциясига делегатлар сайланди.

                                                                                                                                                                  Xаётхон Қўчқарова

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.