Хушхабар: Ёшлар иттифоқи тизимида “Ёш журналистлар” тўгараклари фаолияти ҳам йўлга қўйилди!

0
202
марта кўрилган.

Мамлакатимизда журналистикага қизиқадиган ёшлар  кам эмас. Бу яхши. Уларнинг иқтидорини юзага чиқариш, қўллаб-қувватлаш мақсадида Ёшлар иттифоқи амалий ташаббус кўрсатди.

Жумладан, Хоразм вилояти Кенгаши ҳудуддаги телеканал, ижтимоий тармоқларда “Ёш журналистлар” тўгараги иш бошлаши тўғрисида эълон берди.

Кўп ўтмай, аъзо бўлиш истагидаги ёшлар сони 70 нафарга етди.

Куни-кеча ушбу тўгаракнинг илк машғулоти бўлиб ўтди.

Тўгарак 3 ой давом этади. Машғулотлар тажрибали журналист ва сухандонлар томонидан олиб борилади.

Тўгарак аъзолари бу ерда матбуот, телевидение ва радио ҳамда интернет-журналистика йўналишлари бўйича ўз маҳоратларини оширишади.

Қолаверса “С Иқбол” телеканали ва “Хоразм ҳақиқати” газетаси билан ҳамкорликда амалиёт дарслари ҳам ташкил қилинади.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ахборот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.