Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси сенаторлар томонидан  маъқулланди

0
224
views

Ўзбекистон Республикаси   Олий Мажлиси сенатининг 24 ялпи мажлисида янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси сенаторлар томонидан  маъқулланди.

Мазкур янги таҳрирдаги меҳнат кодекси ходимлар ва иш берувчилар манфаатларини бирдай ҳимоя қилишга қаратилган. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексини ишлаб чиқишда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар жумладан, Германия, Швеция, Норвегия, Буюк Британия, Латвия, Эстония Япония, Жанубий Корея ҳамда МДҲ давлатлари тажрибаси чуқур ўрганилганлиги қайд этилди.

Кодекс меҳнат ҳуқуқининг айрим институтларига бағишланган ва бандлик, индивидуал меҳнат муносабатлари, ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солиш тартиблари, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат низоларини кўриб чиқиш каби янги нормалар белгиланган.

gujum.uz

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here