Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда сўз олганлар ушбу университетнинг ташкил этилгани келажакда соҳада етук мутахассислар тайёрлаш борасидаги яна бир муҳим қадам бўлганини таъкидлашди.
Тадбирда университет ректори Ш.Қудратхўжаев барчани самимий қутлаб, ҳамкор ташкилотлар вакилларига сертификатлар топширди.
Маросимда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети тақдимотига бағишланган фильм намойиш этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов сўзга чиқди.