Аҳолига хуш кайфият улашиш мақсадида, пойтахтнинг кўплаб туманларида мафтункор арчалар безатилган. Улар байрам шукуҳига шукуҳ бағшида этиб, болаларга қувончлар улашмоқда.
Пойтахтнинг бош арчаси эса бу йил биринчи марта Алишер Навоий кутубхонаси ёнида 35 метр баландликка кўтарилди ва 33.000 дона ўйинчоқ билан безатилди.
Байрам майдонида яна 4 та кичик арча ва декоратив элементлар ҳам жойлаштирилган. Айни пайтда янги йил арчаси атрофида байрам тадбирлари қизғин давом этмоқда. Дастурдан турли дилтортар қўшиқлар ўрин олган.
Хусусан, тадбирлар давомида кўплаб эстрадамиз юлдузлари ва ёш санъаткорлардан иборат гуруҳлар томошабинларга жонли мусиқалар орқали болалар-у катталарга байрамона кайфият улашиб, болажонларга қувончли онларни бағшида этмоқдалар.
Gujum. uz