Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси

0
186
марта кўрилган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси» кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Танловда Миллий кутубхона ва унинг тасарруфидаги вилоятлар, туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларининг 2-босқич ғолиблари бўлган  15 нафар мутахассис иштирок этди. Ахборот-кутубхона мутахассисларининг касбий малакасини ошириш ва ривожлантириш, уларнинг инновацион фаолияти ва ижодий ташаббусларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, ижобий имиджини шакллантириш, ижтимоий ҳамкорлик ва соғлом рақобатни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган танловнинг республика босқичида иштирокчилар 5 та шарт бўйича беллашдилар:  Кутубхоначилик келажак касбими ёки …,  соҳадаги муаммоли масалаларни ҳал этиш қобилияти, бадиий асар билимдони,  соҳага таклиф этиладиган стартап лойиҳалар, психологик имтиҳон.

Танлов шартлари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Миллий кутубхона раҳбарияти томонидан иборат ташкил этилган хакамлар хайъати томонидан баҳолаб борилди. Қизиқарли баҳс ва мунозараларга бой ўтган танлов шартларининг якуний хулосаларига кўра:
1-ўрин — Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Ҳудудий ахборот — кутубхона марказларини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш хизмати мутахассиси Гулноза Кулиевага;
2-ўрин — Андижон вилояти ахборот-кутубхона мутахассиси Шоҳида Шокировага;
3-ўрин — Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ахборот-кутубхона мутахассиси Элвира Валиевага насиб этди.

Чунки бу иштирокчилар ўзларининг янги инновацион ғоялари билан сохага тадбиқ этилишига муносиб деб топилганлиги, келажакда соханинг тараққиётига ўз хиссасини қўшади деган иошонч билан юксак бахоландилар. Уларнинг  “BOOKTOTAL”, “Давлат ва хусусий шерикчиликни ривожлантириш механизмлари”, “5 D — BOOKFILM” каби янги лойихалари тақдимоти танлов иштирокчилари ва хакамлар хайъатининг олқишларига сазовор бўлди.

Танлов ғолибларини Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ва Миллий кутубхона директори Умида Тешабаева диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлаб, барча кутубхона мутахассисларига келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тиладилар.

Айниқса, барча кутубхона ходимларига яратилган катта имконият — танлов ғолиблари келаси йилдан АОКА томонидан белгиланган миқдорда ҳар ой стипендия билан таъминланиши жуда-жуда қувонарли бўлди.

 Ҳафиза Каримова, Тошкент шаҳар “Билим” ахборот кутубхона маркази директори

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.