ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув Марказининг маълумотига асосан, 2018 йилнинг 19 январь куни соат 22.23да “Тошкент-Шарқий” аэродромига, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий ҳаво кучларининг «ИЛ-76» махсус ҳарбий-транспорт самолёти бортида, жорий йилнинг 18 январь куни Қозоқистон Республикаси Оқтоба вилояти “Чимкент-Самара” автомобил йўлининг 1068 кмда автобуснинг ёниши натижасида ҳалок бўлган 52 нафар Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари олиб келинди, дея хабар берилади ФВВ расмий сайтида.
Ёнган автобус ичида эҳтимоли бор бўлган Ўзбекистон фуқароларининг рўйхати ҳам берилган. Фуқаролардан мазкур рўйхатда келтирилган шахслар ёки автобус ичида бўлган бошқа фуқаролар тўғрисида маълумотларга эга бўлганлардан ФВВнинг (+998 71) 147-10-50 ва (+998 71) 212-67-00 “Тезкор рақамлари”га қўнғироқ қилиш ҳам сўралади.
Бош саҳифа Ўзбекистон ЁНГАН АВТОБУС ИЧИДА ЭҲТИМОЛИ БОР БЎЛГАН ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ