Ёш боксчиларимиз Озарбайжонда ўтказилган халқаро мусобақада 8 та олтин медални қўлга киритишди

0
166
марта кўрилган.

24-27 май кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида “Гейдар Алиевнинг 96 йиллиги“га бағишланган халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар Шерзод Абдураҳмонов ва Сирожиддин Адинаев қўл остида 10 нафар боксчи билан иштирок этди ва якунда ёш чарм қўлқоп усталаримизнинг барчаси совриндорлар қаторидан ўрин олди.

Эътиборли жиҳати мусобақа финалида рингга кўтарилган 8 нафар боксчимизнинг барчаси ғалаба қозониб, Озарбайжондан олтин медаль билан қайтадиган бўлишди.

Шу тариқа, Озарбайжондаги мусобақада Ҳумоюнмирзо Абдурасулов (-35,5 кг), Ҳожиакбар Маҳмудов (-38,5 кг), Фаррух Тўлаганов (-40 кг), Жамолиддиин Холиқов (-41,5 кг), Лазизбек Тўлқинов (-50 кг), Далержон Бозоров (-52 кг), Жаҳонгир Нарзиев (-57 кг), Абдулазиз Абдураҳмонов (-59 кг) олтин, Бобурбек Бобожонов (-46 кг) ва Жасурбек Мўминов (-54 кг) бронза медалини қўлга киритишди.

Жисмоний тарбия ва Спорт вазирлиги матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.