Ёш боксчиларимизнинг ғалабаси

0
79
марта кўрилган.

Испанияда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини юртдошларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.

 Гулсевар Ғаниева,  Бахтиёр Асадов,  Жавоҳир Умматалиев, Фазлиддин Эркинбоев ва  Тўрабек Хабибуллаев олтин медалга сазовор бўлишди.

 Раҳматилло Бойматов,  Азиза Зокирова ҳамда  Олтиной Сотимбоева кумуш медални қўлга киритишди.

Хўжаназар Нортожиев ва  Саҳобат Ҳусанова бронза медаль соҳиби бўлишди.

Юртимиз спорти шарафини юксалтираётган ғолибларни самимий муборакбод этамиз.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.