Ёш каратэчиларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этишди

0
172
марта кўрилган.

26-28 апрель кунлари Малайзиянинг Кота-Кинабалу шаҳрида каратэ бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада иштирок этган терма жамоамиз вакиллари ҳам муваффақиятли қатнашдилар.

Жамоамизнинг дастлабки медалини кумитэ йўналишида Бону Эгамбердиева қўлга киритгани ҳақида маълум қилган эдик. Шундан сўнг яна 3 нафар каратэчиларимиз шоҳсупага кўтарилишди.

-60 килограмм вазн тоифасида жанг олиб борган Бекзод Туйғунов ҳал қилувчи беллашувда кумуш,   Асилбек Мадаминов ҳамда Фирдавс Аҳмаджонов мусобақанинг бронза медалларига сазовор бўлишди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.