Ёш спортчи Алимардон Маҳмудов икки йўналишда муваффақиятга эришди

0
171
views

 Россиянинг Ярославль шаҳрида  шорт-трек бўйича 22-24 ноябрь кунлари ўтказилган “Ёш югурувчи” халқаро мусобақасида ҳамюртимиз Алимардон Маҳмудов икки йўналишда муваффақият қозонди.

Ёш спортчимиз дастлаб 333 метр масофага кечган баҳсда барча рақибларини ортда қолдиришга эришди. Кейинги 500 метрга кечган йўналишда ҳам тенгсиз бўлди. Шу тариқа, ёш шорт-трекчимиз икки йўналиш ғолибига айланиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Албатта, бу мамлакатимизда болалар спортига берилаётган катта эътиборнинг самараси, десак арзийди.

Суратда: Алимардон Маҳмудов (ўртада)

Ж. САЪДУЛЛАЕВ тайёрлади.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here