ЁШ ХОДИМЛАР УЧУН ЎҚУВ КУРСЛАР ҲАФТАЛИГИ

0
78
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида маданият соҳасида фаолият юритаётган “Ёшлар клуби” аъзоларининг малакасини оширишга қаратилган махсус “Бир ташкилотчига беш ижодкор”, “Ёш маданият ва санъат блогерлари” ҳамда “Театрда уч кун” лойиҳалари доирасида ўқув курслари ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

Ҳафталик иштирокчилари учун даставвал, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг “Маданият ва санъатда молиявий бошқарув” мавзусидаги семинар-тренинги ташкил этилди. Маданият ва санъат соҳаси молиявий бошқарувда ёш ходимлар нималарга эътибор қаратиши лозим? Маданият вазири бу борада муҳим тавсиялар берди.

Семинар-тренингда О.Назарбеков ёш ходимларга вазирлик тасарруфидаги маданият муассасаларини бошқариш сиёсати, замонавий менежмент ва маданий фаолият, мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг долзарб муаммолари, соҳани ривожлантиришда орттирилган тажрибаларга таяниш, дадиллик билан янгиликлар яратиш ҳамда жамоавий ҳамжиҳатликка эришиш борасида атрофлича тўхталиб, муҳим тавсиялар бериб ўтди.

Шунингдек,  Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшларга яратилган кенг имкониятлар хусусида дарс машғулотлари ўтказилди.  Ёшлар билан кенгайтирилган тарзда машғулотлар ўтказиш жараёнида  фикр-мулоҳазалар алмашилди, 

Мазкур “Ёшлар клуби” аъзоларининг ўқув курслари бир ҳафта давом қилиши режалаштирилган.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.