Юнон-рум кураши. Аброр Атабаев жаҳон чемпиони!

0
267
марта кўрилган.

Хорватиянинг Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Юнон-рум кураши баҳсларида -48 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Аброр Атабаев 7 июль кунги ҳал қилувчи жангда эронлик Сажжад Аббоспурагонига қарши гиламга чиқди ва рақибини мағлубиятга учратди. Ушбу ғолиблик ёш полвонимизга жаҳон чемпионлигини тақдим этди.

-55 кг вазн тоифасида мусобақада иштирок этган Амир Султонов эса бронза медали учун кечган жангда Мануэль Стоикани мағлубиятга учратди.

-51 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашаётган Лазизхон Ўзбеков мусобақа давомида Озарбайжон, Литва, Арманистон курашчиларини мағлуб этди ва финалга йўл олди. Энди у эртага олтин медаль учун Лайшарам Мейтейга қарши гиламга чиқади.

Қайд этиб ўтиш лозимки, мусобақа ўзбекистонлик ёш спортчилар учун муваффақиятли кечмоқда. Бунгача эркин кураш бўйича баҳсларда Жамшид Маъруфов олтин, Шахбоз Комилов эса бронза медалини қўлга киритганди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.