Юртимизда 2908 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

0
89
марта кўрилган.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2020 йил 3 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, 3769 (+9) нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Тошкент вилоятида (6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган), 2 нафари Сирдарё вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган) аниқланган.

 Айни пайтда юртимизда 2908 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

 Ҳозирда мамлакатимизда 846 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.