Юртимизда корейс тилига қизиқиш ортмоқда

0
107
марта кўрилган.

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, 2018-2019 ўқув йилида мамлакатимизда корейс тилини ўргатувчи таълим муассасалари сони ўтган ўқув йилига нисбатан 4 тага кўпайиб, жами 12 тани ташкил этган.

Шунингдек, корейс тили ўқитиладиган синфлар сони 2017-2018 ўқув йилида 91 тани ташкил этган бўлса, 2018-2019 ўқув йилида улар сони 153 тага етди.

Табиийки, корейс тилини ўрганаётган ўқувчилар сони ҳам ошиб, 2018-2019 ўқув йилида 5466 нафарни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2017-2018 ўқув йилига нисбатан 2728 нафар кўплигидан дарак бермоқда.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.