Юртимизда Наврўз шукуҳи давом этмоқда…

0
61
марта кўрилган.

Олмазор туманидаги «Пахта» МФЙ га бириктирилган 2023 йил якуни ҳисоботи бўйича Тошкент шаҳрининг «Энг яхши умумтаълим мактаби» номинациясининг 2- ўрин ғолиби 196-умумтаълим мактабида «Ўзбегимнинг мард ўғлонлар» кўрик танлови бўлиб ўтди.

Унда мактабнинг 9-11 синф ўғил бола ўқувчилари фаол иштирок этиб, ўз маҳорати ва ҳарбий санъатга иштиёқларини намоён этдилар. Танловларда ғолиб бўлган ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Тадбирда “Пахта” маҳалла еттилиги фаоллари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги бошқармаларнинг маъсул ходимлари иштирок этиб, ёшларни ватанпарвалик  ҳиссини кўтариш, жамият ҳаётига даҳлдорлик, қонунларга ҳурмат каби эзгу туйғуларни шакллантириш мақсадида  қизғин суҳбат-у тарғиботлар ўтказдилар.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.