Юз ёш билан юзлашган журналист Фаридахоним Усмонова

0
328
марта кўрилган.

Ўзбекистон аёлларни улуғлаб-ардоқлаб, олижаноб қадриятларини амалда намоён қилаётган мамлакат сифатида обрў-эътибор қозонмоқда. Хусусан, 8 март байрами муносабати билан яна бир бор муҳтарама аёлларнинг шаънига қалб тўридаги энг самимий сўзларни, эҳтиромни изҳор этиш учун имконият туғилди.

 АОКА директори А.Ходжаев ва мутасадди ходимлар оммавий ахборот воситалари соҳасида узоқ йиллар фаолият юритган, кўплаб етук шогирдларни камол топтирган фахрий журналистларни қутлашди. Уларнинг соҳа ривожи ва жамият тараққиёти йўлидаги хизматларини алоҳида эътироф этиб, миллий журналистикамиз такомиллашувида устозлар тажрибаси пойдевор бўлганини таъкидлашди.

Улардан бири байрам арафасида юз ёш билан юзлашган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Фаридахоним Усмоновадир. 

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтида таҳсил олган ижодкор фаолиятини собиқ “Совет Ўзбекистони” ( ҳозирги “Ўзбекистон овози”) газетасида бошлаган. Ундан сўнг узоқ йиллар “Тошкент ҳақиқати”да бош муҳаррир ўринбосари бўлиб  ишлади. Умри давомида  ўз устимда тинмай ишлади. Кўплаб шогирдларга устозлик қилди. 

Фарида Усмонова бадиий ижод билан ҳам шуғулланди. “Баҳор маликаси”, “Меҳри дарёлар”, “Яхшилик умри” деб номланган рисолалар, “Дил фарёди” романи, “Онанома”, “Ҳижрон”, “Қиз келин” каби қиссалар, “Синов”, “Она бағри”, “Чолиқуши” драмаларини ёзди.

Устоз ижодкорнинг ўзбек матбуоти ва адабиёти ривожига қўшган хизматлари инобатга олиниб, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони ҳамда “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Онахон журналистни  gujum. uz  сайти жамоаси ҳам байрам билан қутлайди. 

gujum. uz 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.