“Замонавий тиббий реабилитация қилишнинг долзарб муаммолари”га бағишланган онлайн илмий-амалий конференция

0
79
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси мутахассислари  иштирокида “Замонавий тиббий реабилитация қилишнинг долзарб муаммолари”га бағишланган онлайн илмий-амалий конференция  бўлиб ўтди.

Конференцияни Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директори А.Инаков очиб, айни мавзу бугунги кун талаблари асосида танланганлигини, тиббий реабилитация қилиш борасида мамлакатимиз ва ҳалқаро миқёсда ўз ечимини кутаётган долзарб масалалар  муҳокама қилинишини таъкидлади.  

Тадбир давомида бемор ва ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш, энг сўнгги рақамли компьютерлаштирилган тизимлардан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон реабилитация маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.  Шунингдек, малакали мутахассис кадрлар тайёрлашда ўзаро тажриба алмашиш, замонавий ахборот технологиялари, инновацион ютуқлардан самарали фойдаланиш, биргаликда илмий-техник, методик лойиҳалар ишлаб чиқиш, уларни амалиётга татбиқ этиш, учраётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича биргаликда амалий ҳамда самарали ишларни олиб бориш юзасидан фикрлар айтилди. Реабилитация жараёнида энг сўнгги русумдаги компьютерлардан, роботлаштирилган технологиялардан фойдаланиш борасида сўз юритилди.    

Тадбир сўнггида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Имзолаш жараёнида томонлар қисқа муддатда яқин келажакда амалга оширилиши керак бўлган биргаликдаги лойиҳалар ҳамда келажакда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифларни тайёрлаш, уларни амалиётга жорий қилиш механизмларини ишлаб чиқишга келишиб олишди.   

Анвар ҚОБИЛОВ, Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги Матбуот хизмати раҳбари

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.