Зайнаб Дайибекова Олимпиадада кучли саккизликдан жой олди

0
49
марта кўрилган.

Саблячимиз Зайнаб Дайибекова Токио-2020 Олимпиадасида ўзининг чорак финал беллашувини ўтказди. Ушбу босқичда у венгриялик Анна Мартонга қарши баҳс олиб борди.

Ўта шиддатли ва муросасиз кечган беллашувда 18 ёшли қиличбозимиз 11:15 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа, ҳамюртимиз Токио Олимпиадасини кучли саккизталикда якунлади. Бу ёш спортчимизнинг дебют Олимпиадаси учун жуда ажойиб натижа. Фурсатдан фойдаланиб, ёш спортчимизга мусобақадаги ажойиб иштирок учун ташаккур айтиб қоламиз.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.