Жорий йилнинг 9-12 май кунлари Италиянинг Барлетта шаҳрида “Citta di Barletta” (“Читта ди Барлетта”) номли XXIX Халқаро мусиқачилар танлови, 13-17 май кунлари Пезаро шаҳрида XVI Халқаро мусиқачилар кўрик-танлови ўтказилди.
Ушбу Халқаро танловда Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Махсус фортепиано” йўналиши 2-курс Ўзбекистон давлат консерваториясиси А. Эргашев ва “Оркестр чолғулари” йўналиши 4-курс талабаси Ю. Ражабий (1-ўрин), “Академик хонандалик” йўналиши 4-курс талабаси Исматов Фаррух Ризамат ўғли (1-ўрин), Махсус фортепиано бўлими магистри Азизова Нодира (3-ўрин) юртимиз шарафини мусиқа майдонида ҳимоя этиб ғолибликни қўлга киритдилар.
Бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида ғолибларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Мавлуда Асқаржўжаева