Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Ёшлар кутубхонаси” ташкил этилди

0
253
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бешта муҳим ташаббусидан бири китобхонликка, мутолаага муҳаббатни ошириш бўлиб, бу борада кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Ёшлар иттифоқи кенгаши қошида махсус “Ёшлар кутубхонаси” ташкил этилди.

Китоб – бойлик, илм инсоният маънавиятини юксалтиради, руҳий озуқа беради. “Ёшлар кутубхонаси” талабалар мутолааси учун ўзига хос ҳудуд бўлиб, бунда бадиий мутолаа, ижод завқи, маънавий эҳтиёжлар, илм олиш жараёнлари қизғин кечмоқда. Талабалар устозлари ҳамда тенгдошлари дастхати туширилган, порлоқ тилак битилган китобларни мароқ билан ўқимоқда.

Қолаверса, ҳар ҳафтада китобхонлик акциялари, этюд шоу, ёш драматург, ижодий парвоз, менинг китобим каби бир қатор бадиий кечалар ва учрашувлар ташкил қилинмоқда. Институт Ёшлар иттифоқи сардори Б.Убайдуллаев ҳамда етакчи К.Умаровлар барча талабаларни китобхонлик акциясига чорламоқда. Сиз ҳам ўз дастхатингиз туширилган китоблар билан ушбу акцияда иштирок этинг ва миллат маънавияти, юрт равнақи йўлида ўз ҳиссангизни қўшинг! Зеро, сиз совға қилган китоблар келажак ёшларининг маънавий юксалишида хизмат қилсин!

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги Матбуот котиби

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.