Ўзбекистонда қатор хорижий веб-сайтларга техник тўсиқ олиб ташланди

0
105
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Aлламжанов Facebookдаги саҳифасида Ўзбекистондаги бир қатор сайтларга тўсиқ олиб ташланганлиги ҳақида ахборот берди.

Aввалроқ ЕХҲТ нинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир томонидан айрим хорижий ахборот веб-ресурсларига кириш имконияти чекланганлиги ҳақида ҳисобот берган эди.

Aгентлик тўсиқларни ўрганиб чиқиб, уларни бартараф этиш борасида тегишли чора-тадбирлар кўрилди. Бугундан эътиборан «Voice of America», «Amerika ovozi», «BBC Uzbek», «Deutsche Welle», «Amnesty International», «Human Rights Watch», «Reporters sans frontieres», «Eurasianet.org», «AsiaTerra», «Fergana Agency», «Centre1», «Uzmetronom» каби веб-ресурслар ва бошқа хорижий веб-сайтлардан тўлиқ фойдаланиш имкони мавжуд бўлади.

“Агентлик журналистлар мавқеини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик журналистикасини ривожлантириш, давлат органлари шаффофлигини оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида фаолиятини давом эттиради” , – дейди К.Aлламжанов Facebookдаги саҳифасида.

Шунингдек, агентлик хориж оммавий ахборот воситалари, умуман журналистлар жамоасини журналист этикаси тамойилларига риоя этишлари, тасдиқланмаган ва ёлғон ахборотлардан фойдаланмасликни, шунингдек, асосланмаган миш-миш ва гумонларни тарқатмасликларини сўрайди.

Ойдин САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.