Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XIV миллий мукофоти ғолиб ва совриндорлари

0
590
марта кўрилган.

Журналистика соҳасида Бош миллий мукофот

  • Халқаро прес-клуб, раҳбар — Шерзодхон Қудратхўжаев, “Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини шакиллантириш йўлида Республикамизда сиёсий ижтимоий, иқтисодий, маданий соҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар доирасида мамлакат ва жамият ҳаётидаги далзарб воқеалар муҳокамаларига бағишланган сессиялари учун”;
  • “Ўзбекистон 24” телерадиоканали жамоаси, директор — Мадамин Сафаров, Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсати, жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни, мамлкатда Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили мақсад-вазифалари ижроси доирасида олиб борилаётган кенг қамровли саъй-ҳаракатларни тезкор ва таҳлилий ёритиб келаётгани учун.

Асосий номинациялар

Энг яхши журналистик материал учун (телевидение):

1-ўрин -“Менинг юртим”  телеканалининг “Марказий студия” ахборот-таҳлилий кўрсатув, муаллифи ва бошловчилари Сарвар Боҳадиров, Амирхон Пўлатов, Мамлакатда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш халқимизнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш борасидаги ишлар тезкор ва таҳлилий ёритилган кўрсатувлари учун;

2-ўрин- “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” кўрсатуви, муаллифлар: Қундуз Аъзамов, Нурали Орипов, Халқимизинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий фаоллигини ошириш, фуқаролик пазициямсини ривожлантиришга қаратилган кўрсатувлар учун;

3-ўрин- Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси “Хабарлар” информацион дастури ижодий жамоаси, гуруҳ раҳбари: Венера Сариева, Қорақалпоғистон Республикаси ҳаётининг турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар мақсад-вазифалари ва самаралари, юз бератган воқеа ҳодисалардан аҳолининг хабардорлигини оширишга қаратилаётган ахборот дастурлари учун.

Энг яхши журналистик материал учун (радио):

1-ўрин – Камолова Наргиза “Yoshlar” телерадиоканали бош муҳаррири, Ёшларга қаратилган давлат сиёсати моҳияти кенг, ёритилган, ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган эшиттиришлари учун;

2-ўрин – Эгамбердиев Аваз “Рухcор FМ” радиоси бош муҳаррири, Республикада ҳаётга татбиқ этилаётган ижтимоий-иқтисодий, давлат дастурларининг амалий ифодаси, аҳоли фаровонлигида тутган ўрни ҳақидаги туркум материаллари учун;

3-ўрин – Ўктамова Феруза Навоий вилоят теларедиокомпанияси 1-тоифали муҳаррири, Юртимизда кечаётган янгиланишлар жараёнида аҳоли фаоллигини ошириш, томорқа маданиятини юксалтириш орқали халқ фаровонлигини таъминлашга оид туркум эшиттришлари учун.

Энг яхши журналистик материал учун (матбуот):

2 та биринчи ўрин (1-ўринга бериладиган мукофот иккига бўлинади)

1-ўрин – Мелибоев Аҳмаджон, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири, маънавий-маърифий соҳадаги улкан ўзгаришлар ва мавжуд муаммолар таҳлилига бағишланган публицистик мақолалари замонамиз қаҳрамони образини яратишдаги фаол иштироки учун;

1-ўрин – “Ишонч” ва “Ишонч деверие” газеталари таҳририяти, бош муҳаррири: Ҳусан Эрматов, Ўзбекистон касаба уюшмаларининг мамлкат ҳаётидаги ўрни, ташкилотнинг аҳоли билан мулоқотлари, уларнинг муаммолари ечмини топиш, ишчи ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган фаолияти кенг ва таҳлилий ёритилган материаллари учун.

2-ўрин – “Китоб дунёси” таҳририяти, бош муҳаррир, Хосият Рустамова, даврнинг ижтимоий, маънавий маърифий масалалари, китобхонлик маданияти, мамалкат маданий ҳаётини таҳлилий   ёритишга бағишланган туркум  материаллари учун;

3-ўрин –   Мороз Юлиана, “Правда востока” газетаси муҳбири, мамалкатдаги янгиланишлар жараёни таҳлилий ёритилган материаллари учун.

Энг яхши журналистик материал учун (интернет-журналистика):

1-ўрин – Султонова Барно хаbаr.uz сайти шархловчиси, ижтимоий, маънавий мавзулардаги материаллари учун.

2-ўрин – Бегниёзова Қумар,Каr24.uz интернет нашри муҳбири, долзарб мавзудаги танқидий-таҳлилий материаллари учун.

3-ўрин – Шоева Сйёра ЎзА етакчи муҳаррири UzA.uz интернет сайтида мамалакат ҳаётининг турли соҳаларидаги ислоҳотлар тезкор ва таҳлилий ёритилган материаллари учун.

Рағбатлантирувчи мукофотлар учун номинациялар

Инсон ҳуқуқлари мавзуидаги энг яхши материал учун:

Санжар эшмуродов “Маҳалла” газетаси мухбири, мамлкатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид кенг кўламли ислоҳотлар самаралари ҳамда соҳага оид муаммолар танқидий таҳлил этилган мақолалари учун.

«Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун» номинацияси:

Жереми Хед, журналист ва телебошловчи (Буюк Британия), ўзбекистоннинг туристик салоҳиятиги бағишланган материаллари учун.

«Энг яхши фоторепортаж учун» номинацияси:

Ҳаким Йўлдошев “Халқ сўзи” ва “Народное слова” газеталари фотомуҳбири, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги долзарб воқеалар таҳлилий ёритилган фотомутериаллар учун.

«Энг яхши матбуот хизмати» номинацияси:

Ўзбекистон Ресбупликаси соғлиқни сақлаш возирлиги матбуот хизмати раҳбари Санаев Фурқат, вазирлик фаолияти ошкоралигини таъминлаш матбуот анжуманлари самарадорлигини ошириш борасидаги ташкилотчилик фаолияти учун

Миллий ҳамкорлар таъсис этган номинациялар бўйича:

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши:

1.«Меҳнат муносабатлари ёритилган энг яхши материал учун» — Хайриддинмурод Абулфаизов, “Маърифат” газетаси бош муҳаррири ўринбосари.

2.”Ижтимоий шериклик мавзуси ёритилган энг яхши материал учун” — Жобир Хўжақулов, “Hurriyat” газетаси мухбири.

Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди:

  1. «Ҳудудий янгиликларга оид босма ва интернет нашрларидаги туркум материаллари учун» – Юсупов Фурқат (марҳум), Қорақалпоғистон Республикаси ёшлар иттифоқида матбуот котиби бўлиб ишлаган.
  2. «Ижтимоий тармоқларда мамлакатимизнинг ижобий имижини оширишга қаратилган материаллари учун» – Жумабоев Дилмурод, «Наманганская правда» газетаси бош муҳаррири, Осиё журналистлар ассоциациясининг Ўзбекистондаги вакили.
  3. «Коррупцияга қарши кураш борасидаги ислоҳотлари таҳлилий ёритилган материаллари учун» – «Жамият» газетаси таҳририяти.
  4. «Давлатимиз томонидан эҳтиёжманд оилалар учун амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисидаги таҳлилий материаллари учун» – Гулнора Хожимуродова, «Ватанпарвар» газетаси бўлим бошлиғи.

Халқаро ҳамкорлар таъсис этган номинациялар

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси:

«Журналистнинг ахборот олиш имкониятлари масалалари чуқур таҳлил этилган материали учун» – Исламов Рамиль, «Правда Востока» газетаси бўлим мудири.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси:

  1. «Ўзбекистоннинг ташқи савдо сиёсати ривожи тўғрисидаги энг яхши материал учун» – Алишер Умирдинов, gazeta.uz сайти мухбири.
  2. «Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ёритилган энг яхши фото ёки видеоҳисобот (блог, видео-фильм ёки бошқа визуал маҳсулот) учун» – Дилафруз Қулматова, «UzReport TV» телеканали шеф-муҳаррири.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги координатори офиси:

  1. «Терроризмга қарши курашда ОАВнинг роли» – Беруний Алимов, журналист.
  2. «ОАВнинг суд ҳокимияти билан ўзаро алоқалари масалалари» (фейкка қарши кураш, журналистларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий тармоқларда ахборот хавфсизлиги) – Садоқат Аллабергенова, «Даракчи» газетаси масъул котиби.

Америка Қўшма Штатлари элчихонаси:

«Иқтисодиётни ривожлантиришда Америка – Ўзбекистон муносабатлари ёритилган энг яхши материал учун» – Ойдин Саъдуллаева, gujum.uz сайти мухбири.

Россия Федерацияси элчихонаси:

  1. «Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар ривожига бағишланган энг яхши материал учун» – Владимир Березовский, vesti.uz интернет нашри бош муҳаррири.
  2. «Россиянинг Ўзбекистон билан маданий-гуманитар ҳамкорлиги тўғрисидаги энг яхши материал учун» – Юрий Корсунский, review.uz интернет нашри муҳаррири.
  3. «Россия ва Ўзбекистоннинг савдо-инвестиция ҳамкорлиги тўғрисидаги энг яхши материал учун» – Андрей Тешаев, рodrobno.uz интернет нашри бош муҳаррири.

Туркия Республикаси элчихонаси:

  1. «Ўзбекистон ва Туркия ўртасида инвестиция лойиҳаларини ривожлантириш масалаларига бағишланган энг яхши материал учун» –Элина Сакаева (gazeta.uz).
  2. «Ўзбекистон ва Туркия ўртасида туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган энг яхши материал учун» – Садоқат Дадаева, ЎзМТРК, «Mahalla» телеканали мухбири.
  3. «Туркия ва турк маданияти ҳақидаги энг яхши материал учун» – Ҳотам Мамадалиев, ЎзАнинг Наманган вилояти бўйича фотомухбири.
  4. «Туркия ташқи сиёсати ҳақидаги энг яхши материал учун» – Суннатулла Абдуллаев, qalampir.uz сайти мухбири.

Хитой Халқ Республикаси элчихонаси:

  1. «Бир макон – бир йўл» лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик» мавзуига бағишланган энг яхши материал учун – Маруса Хосилова, «Инсон ва қонун» газетаси мухбири (Навоий вилояти).
  2. «Хитой тўғрисидаги энг яхши материал учун» – Мастура Хамроева, ЎзЖИУ Сурхондарё бўлими мутахассиси.

Project HOPE (ЮСАИД дастури) (АҚШ):

  1. «Босма ва интернет ОАВда сил касаллигига қарши кураш ҳақидаги энг яхши материал учун» – Шоҳиста Бозорова, «Қашқадарё» газетаси мухбири.
  2. «Сил касаллигига қарши кураш мавзуига бағишланган энг яхши телерадио материал учун» – Фароғат Барноева, Навоий вилояти телерадиокомпанияси катта муҳаррири.
  3. «Сил касалига мубтало бўлган одамларни камситишга қарши кураш (ёки сил касалига мубтало бўлганларга нисбатан бағрикенгликни шакллантириш) мавзуидаги материал учун» – Шуҳратжон Хуррамов, Франс-пресс (AFP) ахборот агентлиги мухбири.

«Минтақавий мулоқот» халқаро ташкилоти (Словения):

«ОАВда коррупцияга қарши кураш масалалари энг яхши ёритилган материал учун» – Садоқат Аллабергенова, «Даракчи» газетаси масъул котиби.

DVV International (Германия):

«Аҳолининг заиф қатламларини ижтимоий ва психологик қўллаб-қувватлашда фуқаролик жамияти ва ОАВнинг роли тўғрисидаги материали учун» – Анора Содиқова, ЎзА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ва «Росатом» давлат корпорацияси:

«Ўзбекистоннинг атом энергетикаси мавзуи ёритилган энг яхши материал учун» – Максад Жангиров, «Новости Узбекистана» газетаси махсус мухбири.

Лола Рахманбаева, kun.uz веб-сайти мухбири.

Жаҳонгир Абдурахманов, Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати ходими.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё минтақавий экология маркази филиали (РЭЦЦА) – Европа Иттифоқининг молиявий ёрдамида:

«Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг муҳимлигидан аҳолининг хабардорлигини ошириш, сув муаммолари ва уларнинг ечимлари ёритилган мақолалари учун»

  1. «Энг ахборотга бой видеорепортаж» – Шоҳжаҳон Каримов, «Дунё бўйлаб» телеканали муҳаррири.
  2. «Энг яхши фоторепортаж» – Максад Жангиров, «Новости Узбекистана» газетаси махсус мухбири.
  3. «Энг ахборотга бой матнли мақола» – Наталия Шулепина, экожурналист.

Манба: ЎзА     

 

 

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.