БИР МИЛЛИОН ДОЗА ЎЗБЕК-ХИТОЙ ВАКЦИНАСИ ЮРТИМИЗГА ОЛИБ КЕЛИНДИ

0
210
марта кўрилган.

 Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан юртимизда 3-босқич синовлари муваффақиятли ўтган, ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг 1 миллион дозаси Хитойдан юртимизга олиб келинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А. Абдувоҳидов, Соғлиқни сақлаш вазири А. Хаджибаев, Инновацион ривожланиш вазири И. Абдураҳмонов ва бошқа масъул идора мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон ва Хитой янги вакцинани биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланилишга келишгани билдирилган эди. 2021-йил 1 март куни ZF-UZ-VAC 2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцина тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган.

Бундан аввалроқ, 17 март куни мамлакатимизга 660 минг доза “COVID-19”га қарши AstraZeneca вакцинаси ҳам олиб келингани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг GAVI ташкилоти билан ҳамкорлиги доирасида йилнинг охирига қадар мамлакатимизга умумий микдорда 20 фоиз аҳолини эмлаш учун етарли даражадаги ушбу вакцинани, шприц ва хавфсиз утилизация қутиларини етказиб берилиши кўзда тутилган.

Ҳозирда эмлаш жараёнини бошлаш учун 3 минг 138 та эмлаш пунктлари ҳамда 862 та мобил бригадалари шай ҳолга келтирилган. Шунингдек, вакциналарни ташиш ва ҳудудларга етказиш учун ЮНИСЕФ 17 та музлаткичли юк машинаси ва 206 та Miniven-Labo автомобилларини тақдим этган.

Жорий йилда “COVID-19”га қарши эмланиши кўзда тутилган фуқароларнинг хавф гуруҳларига кўра тақсимоти қуйидагича: 65 ёшдан 74 ёшгача бўлганлар; 75 ёшдан 84 ёшгача бўлганлар; 85 ёш ва ундан юқори бўлганлар; Тиббиёт ходимлари; Сурункали касалликлари бор аҳоли (18-65 ёш); Мактаб ходимлари; Мактабгача таълим ходимлари; Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.