Бўйин қийшиқлиги — бўйин дефорацияси бўлиб, бунда бош бир томонга эгилган бўлади.
Бу суяк, мушак ва асаб тўқималарининг ҳолати бузилганлигидан далолат беради.
Бўйин қийшиқлиги туғма ва орттирилган бўлади. Жуда кўп учрайдиган туғма бўйин қийшиқлиги дарди кўпинча қизларда учрайди. Одатда бўйин қийшайиши ўнг томонда ривожланади. Касаллик ривожланишига туғиш жараёнидаги шикаст ва бўйин мушаклари ривожланишидаги патология сабаб бўлади. Афсуски туғма бўйин қийшиқлигини туғруқхонанинг ўзида билиш жуда қийин. Фақатгина айрим ҳолатларда у чақалоқ ҳаётининг биринчи кунларида аниқланади. Бола ўсган сари бўйиннинг касал томони ривожланиши соғ томондан ортда қолиб, чақалоқ уч ҳафталигида бошини фақат бир томонга қаратаётгани аниқ сезилади.
Аасоратлари. Агар вақтида даволанмаса, борган сари боланинг юзи ассиметрияга учрайди, бош доим бир томонга қарагани сабабли юз суяклари қийшиқ ривожланади ва ғилайлик вужудга келиши мумкин. Бола 6-7 ёшга етганда унинг нафақат бошида, балки умуртқасида ҳам қийшиклик аниқ кўринади.
Даволаш. Агар ташхис вақтида қўйилса, касаллик асоратсиз даволаниши мумкин. Чақалоқнинг илк кунларидан бошлаб унга махсус массаж қилиниши, бошини бўйиннинг касал томонига қаратиб ётқизиш шарт. Бола катта бўлган сари бошини соғ томонга қаратишга ўзи ҳаракат қилади, унда бошига қаттиқ ёстиқ тираб бунга йўл ҳўймаслик лозим.
Физиомуложалар, махсус гимнастика ҳамда уйда массаж қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Даволаниш тўғри ва вақтида амалга оширилса, кўпинча бола бир ёшга тўлгунча қийшиқлик тўғирланади. Агар асорат қолса, у ҳолда пластик операция ўтказишга тўғрикелади. Операциядан сўнг бола 2 ойгача махсус бўйин ушлагич тақиб юриши мақсадга мувофиқ бўлади.
Дарднинг бошқа шакллари ҳам учрайди:Нейроген шакли — бўйин параличи натижасида вужудга келган қийшиқлик. Тери шакли — бўйин лат ейиши ёки қаттиқ куйиши натижасида вужудга келади. Суяк шакли — бўйин умуртқачаларининг нуқсони натижасида ривожланади.
Шикаст шакли — умуртқа шикастланиши натижасида вужудга келиши мумкин.
Рефлекс шакли эса қулоқ ва жағ касалликлари натижасида пайдо бўлади.
Бўйин қийшиқлиги аломатлари: бола бошини бир томонга қайилтиради, иккинчи томонга камдан кам ҳамда чала қайилтиради. Бошини бироз орқага ташланиб туради. Юз тузилишида ассиметрия кузитилади. Бола ётганида танасининг бир қисми иккинчисидан кўра баландроқ туради. Елка билан бўйин орасида бир томонда чуқурлик шаклланади. Ушбу аломатлар баъзида неврологик патология — бўйиш мушакларининг гипертонусида ҳам кузатилади..
Бўйин қийшиқликнинг асосий сабаблари: Ҳомиладорлик даврида бола бачадонда нотўғри жойлашгани, ҳомиладорлик пайтида ҳомила бўйни мушакларининг яллиғланиши, туғиш жараёнида бўйин шиккастланиши,
боланинг ўсиши давомида бўйин мушакларининг нотўғри ривожланиши.
Туғилаётганида думбаси билан келган болаларга айниқса эътиборли бўлиш керак.
Солийжон БЕКЧАНОВ, тиббиёт фанлари номзоди