Брокколи – энг фойдали сабзавот

0
2815
марта кўрилган.
Брокколи карами сабзавотлар ичида ўзининг фойдали хусусиятлари билан алоҳида аҳамиятга эга.

Брокколи – карамдошлар оиласига мансуб, бир йиллик ўсимлик, гулкарамнинг ўзгарган тури ҳисобланади. Жанубий Италия унинг ватани бўлиб, қадимги Римда 2 минг йил олдин ҳам етиштирилган. Мамлакатимизда брокколи  сабзавот кейинги пайтда  супермаркет ҳамда бозорларда сотилмоқда. Ушбу сабзавот гулкарамдан эртапишарлиги,  совуққа чидамлилиги, етиштириш осонлиги каби хусусиятлари билан ажралиб туради. Унинг гул тўпламлари гулкарамникига ўхшаш, лекин ранги тўқ яшил сиёҳранг, кўк ва айрим навлари оқ тусли бўлиши мумкин.

Таркибида кўплаб озуқа моддалари мавжуд. Гулкарамга қараганда брокколида минерал тузлар деярли 2 марта кўпроқ бўлади.

Брокколи таркибида витаминлар, пектин ва юмшоқ клетчаткани, холин ҳамда метионин моддаларини, шунингдек, минерал тузлар ва бошқа биологик фаол моддалари мавжудлиги турли ёшдаги инсонлар учун жуда муҳим пархез маҳсулот эканлигидан далолат беради. Унинг маҳсулотидан нурланиш касалликларини даволашда самарали фойдаланиш мумкин.

Карамнинг бу тури бошчалари таркибида йоднинг биологик шакллари мавжуд бўлиб, у қалқонсимон безга бу элементни радиоактив изотопларини тушишига тўсқинлик қилади. Шаклланган, истеъмол учун тайёр карам бошчаларидаги чанглар тиббиётда қимматли даволаш маҳсулоти сифатида ишлатилади.

Брокколи ёш болалар, ҳомиладор аёллар ҳамда атеросклерозга мойил бўлган кексалар учун жуда фойдалидир.

Ундан соғлом соч толаларини тиклашда, тери ва суяк тўқималарини мустаҳкамлашда исътемол қилиш яхши самара беради.

Шоира  БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.