Аёллар ёшроқ, гўзалроқ кўриниш учун юз териларини парваришлашда турли хил крем ва ниқоблардан кенг фойдаланадилар.
Ҳатто, жарроҳлик ёрдамидан ҳам қайтмайдилар. Ушбу усуллар билан қариликни ортга суришга интиладилар. Лекин эрта қаришга сабаб бўлувчи баъзи оддий ва ўта зарурий нарсаларни унитадилар. Масалан:
Иякни тик тутмаслик. Иякни тик тутиш бўйин атрофига эрта ажин тушишини олдини олади.
Сувсизлик. Чой, кофе, газланган сув каби ичимликларнинг хеч бири танада сув мувозанатини ушлаб туришда иштирок этмайди. Оч қоринга 2 стакан соф сув ичиш танани сувсизликдан сақланишга ёрдам беради. Айниқса, овқатланиш олдидан сув ичиш яхши самара беради.
Уйқусизлик. Кам ухлаш ҳам гўзалликка, соғликка зарарлидир. Тунги уйки танадаги коллаген микдорини тикланишига ёрдам беради, уйқусизлик эса танадаги коллаген микдори етишмаслигига олиб келиб, қаришни икки ҳисса тезлаштиради.
Хафақонлик. Хаётда учрайдиган кўнгилсизликларга камрок эътибор бериш лозим, чунки кўп нолийдиган, ҳамма нарсадан хафа бўлаверадиган инсон хеч қачон гўзал куринмайди. Хурсанд бўлишга сабаб топа билинг. Зеро, ҳаёт гўзал, уни ҳис қила олган инсон ўз чиройини асрайди.
Узоқ вақт ҳаракатсиз ўтириш. Компютер ва телевизор қаршисида кўп вакт ҳаракатсиз ўтириш кўплаб касалликларга сабаб бўлади ва эрта қаришга олиб келади. Буни олдини олиш учун махсус жисмоний машқлар бажаришни одат қилиш лозим.
Юздаги крем ва ниқобларни ювмасдан ухлаш. Юздаги ювилмаган кремлар юз терисига салбий таъсир кўрсатиб, унинг нафас олишига ва қайта тикланишига тўсиқлик қилади. Куз атрофидаги ювилмаган буёклар эса кўз атрофидаги нозик териларни қуриб, ажин тушишига сабаб бўлади.
Энг асосийси дунё ташвишларига, арзимаган кўнгилсизликларга кўп куйинаверманг. Вақт ўтиб буни ўзингиз ҳам англайсиз. Ҳеч нарса соғликдан афзал эмас.
Фазилат САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади.