Гўдакларда мушак гипертонуси

0
914
марта кўрилган.

 Мушак гипертонияси мушак тонусининг бузилишидир. Бунда мушак тонуси ошган бўлади ва бола туғилиши билан юзага келади. Сабаби, унинг мушаклари ҳаддан ортиқ таранг ва сиқилган бўлади. Натижада чақалоқда кўпинча сабабсиз безовталик кузатилади. Бола йиғлоқи бўлади, уйқу бузилади, ияки қалтирашини кузатиш мумкин.

Бола уйқу пайтида ҳам бўшашмайди, қўлларини букиб, кўкрагига маҳкам босиб, оёқларини қорнига олиб бориб, муштини маҳкам сиқиб ухлайди. Гўдакнинг муштини силаб-сийпаб эҳтиёткорлик билан очиш мумкин. Гўдакнинг қўл ва оёқларини букиб-ёзганда яққол ифодаланган қаршилик сезилади. Таянч рефлекси текширилганда бола бутун оёқ кафтига таяниб турмасдан, оёқ бармоқлари учида туради. Ушбу ҳолатлар 1,5 ойдан ортиқ вақт давомида сақланиб туради. Ушбу ҳолат меъёрий бўлиб, 1,5 ойларга бориб йўқолиши керак.

Орқаси билан ётқизилган гўдакни қўлларидан ушлаб ўзингизга қарата тортганингизда у қўлларини умуман ёзмасдан, бутун танаси билан эргашиб тортилади. Қорнини кафтингизга қўйиб юзини пастга қилиб кўтарганингизда гўдак бошини танаси билан бир чизиқда ушлаб туради. Бундай болалар туғилишлари биланоқ бошини вертикал ҳолатда ушлаб тура оладилар. Мушак тонусининг ошиши тананинг икки томонида ҳам, шунингдек айрим ҳолатларда эса, фақат бир томоннинг ўзида ҳам кузатилиши мумкин.

Гипертонус гўдакнинг ҳаракатлари ривожланиши суръатини секинлаштириши этимоли борлиги билан хавфлидир. Агар ўз вақтида даво чоралари кўрилмаса, бундай бола муддатидан кечроқ ўтириши, эмаклаши ва юриши мумкин. Ҳаракат пайтида тез чарчайди. Юраётганда эса оғирлик марказини яхши бошқара олмайди. Гипертонус боланинг умумий аҳволига ҳам салбий таъсир этади, уйқу бузилади, тез-тез еган овқатини қайт қилади.

Фазилат САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.