Ибн Сино ўгити: “Мен ўзимдан сўнг тўртта табибни қолдираяпман: Қуёш, тоза ҳаво, сув ва бадан тарбиядир”

0
102
марта кўрилган.

Бу ҳикмат бугунги кун учун ҳам ўта муҳим. Моҳиятини йўқотмаган. Аллома айтган тўрт омилдан фойдаланишни билишимиз зарур.

Қадим Шарқнинг машҳур алломаси, табобат султони Абу Али ибн Сино даврида простатит хасталиги учрамаган экан. Чунки, ҳамма кучли жинс вакиллари от, хачир, эшак минишган. Одамлар кўпроқ пиёда юришган. “Ҳаёт – ҳаракатдан иборат”, дейишади Тибет донишмандлари ҳам. 

Йилда бир марта мазза қилиб иссиқ тупроқ, шағал, қум ёки тоғу-тошларда оёқ яланг юрганимизни эслай оламизми! Ҳолбуки, тизза бўйи билқиллаган, майин тупроқ кечиб далада юришнинг ҳам ўз завқи бор. Инсон ердан қувват олишини унитманг. Зеро, одам тупроқдан яралганлигини унитманг.

Уйғониш фаслида, баҳор айёмида ҳамма жонли мавжудот ҳаракатга тушиб қолди. Сиз ҳам ўз салотматлигингизни асраш учун пиёда юришга, бадантарбия билан шуғулланишга интилинг. Зеро, ҳаракат туфайли қонингиз юришади, умрингиз узаяди, соғлиғингиз тикланади. Борлиқдан завқланиб яшашга интилинг, кайфиятингиз кўтарилади. Борлиғингизни қувонч чўлғаб олади. Руҳингиз юксалади. Бу эса саломатликнинг яна бир гаровидир.

Юртимизнинг ҳар бир кишисига хуш кайфият, саломатлик, бахту саодат ёр бўлсин! Яқинлашиб келаётган янги йил барчамизга  қутлуғ бўлсин!

Раъно ЗАРИПОВА, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган  журналист

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.