КЎЗЛАР РАВШАНЛИГИ – ОЛАМ НУРАФШОНЛИГИ

0
356
марта кўрилган.

Кексаларимиз дуога қўл очганида “тўрт мучанг соғ бўлсин”, дея эзгу тилак билдиришади. Бу бежиз эмас, албатта! Зеро, “тўрт муча”нинг соғлиги тугал соғлиқни англатади. Агар инсон соғлом бўлсагина унинг бахти тўкис бўлади.

Танамиздаги ҳар бир аъзо ўзининг вазифасини бажаради. Улар орасида бизни дунё гўзалликларидан баҳраманд қилувчи гавҳари шамчироғимиз –кўзларимиз алоҳида ўрин тутади. Биз баъзида кўзимиздаги мавжуд касалликлар ҳақида етарлича билимга эга эмаслигимиз сабаб, уни хавф остига қўямиз.

Қирқ ёшдан сўнг кўзларда ўзгаришлар юз беради. Чунки, бунга қандли диабет, юрак ва қон томири склерози ёки генетик ўзгаришлар туфайли инсон аъзоларининг эрта қариши сабаб бўлиши мумкин. Бундай даврда бирорта киши кўзида бўладиган ўзгаришлардан ҳоли эмас. Жумладан, миопия, катаракта, конъюктивит, ғилайлик каби кўз касалликларининг олдини олиш учун кўз шифокори кўригидан ҳар олти ойда ўтиб туриш керак.

Катталар учун қора қарағат меваси ёки барги (200 гр сувга 5 гр қуритилган барги) қайнатмасини бир кунда бир неча марта чой ўрнида ичиш тавсия этилади.

 Шоира Бекчанова,тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.