Памперснинг фойда ва зарари

0
861
марта кўрилган.

Кейинги пайтларда  болаларга памперс тақиш кенг урф бўлиб бормоқда. Чунки оналарнинг оғирини енгил қилади. Бироқ…

Россиялик тиббиёт олимларининг таъкидлашича, узоқ вақт болалар жинсий аъзосини иссиқ тутиш уни кичрайиши ва тухумдонлар фаолиятига зиён беради.

 Мисол билан тушинтирсак, ветеринарлар қорамолларни бепушт қилиш мақсадида уларни моякларига жундан тўқилган иссиқ халта боғлаб қўйишади. Натижада қорамол мояги аста секин кичрайиб сўрилиб кетади.

Памперсни куни бўйи тақиб юриш ота -она ишини осонлаштиради. Кир ювиш ҳолатларини камайтиради. Вақтини тежайди. Аммо, боланинг соғлигига,  келажакдаги тўкис  бахтига жиддий таъсир қилиши мумкин.

Памперсни гигиена қоидаларига риоя қилиб, фақат маълум зарурий вақтларда – меҳмонга борганда, сайрда ишлатилса зиёни камроқ бўлиши мумкин.

Азиз ота-оналар фарзанд тарбияси ва келажаги учун вақтингизни аяманг.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.