Олимларнинг фикрига кўра, пластик бутилкалардан кўп марта фойдаланувчи одамлар кимёвий бирикма ва хавфли бактериялар таъсирига дуч келади.
Спортчилар бир ҳафта давомида ишлатган пластик бутилкалар текшириб чиқилди.
Бактериялар миқдори жуда юқори кўрсаткичга эга бўлган (бир сантиметр квадрат жойда 900000 га яқин). Уларнинг 60 фоизи инсон соғлигига таҳдид солувчи микроблар кузатилган
Шунингдек, пластик таркибида гормонлар ҳолатига таъсир қиладиган бисфенол-А зарарли моддаси мавжуд. Тадқиқотчилар пластик бутилкаларни кўп марта фойдаланиш мумкин эмас, деган хулосага келишди.
Гулёр ПАЛВАНОВА