Қаҳвани  ичиш вақти ва меъёрларига эътибор беринг

0
164
марта кўрилган.

Қаҳва, ўзининг барчага маълум хусусиятларига қарамай, кўпчилик уни ичиш вақти ва меъёрларига эътибор бермайди.

Ушбу ичимлик Паркинсон касаллигига генетик жиҳатдан мойил бўлган ва аллақачон ушбу касалликнинг асосий белгилари кузатилган одамларга тавсия этилади, – дейди тиббиёт фанлари доктори, диетолог Маргарита Королева.

– Ушбу ичимлик дофамин ва ацетилхолин соҳасидаги қон айланиш тизимини яхшилайди, бу сизга Паркинсон касаллигини намоён бўлишини кечиктиришга ёки унинг курсини қандайдир тарзда зарарсизлантиришга имкон беради. Бундан ташқари, қаҳва ичаклар фаолиятини ҳам яхшилайди ва ич қотиши хусусиятига эга одамлар учун фойдалидир, – деди М. Королева Жамоатчилик билан алоқалар ахборот хизматига берган сухбатида.

Бироқ, шу билан бирга, ичимлик салбий таъсирга эга, яъни ҳужайраларни сувсизлантиради, уларнинг эрта қаришига олиб келади. Шунингдек, минералларни, шу жумладан кальцийни ювади. Шу сабабли, ҳомиладор аёллар ва менопауза (ҳайз кўришнинг тўхтаб бориши)  давридаги аёллар ичимликдан эҳтиёт бўлишлари керак, чунки бу шароитда организмда кальций камаяди.

Шунинг учун, қаҳвадан кейин қўшимча стакан сув ичиш керак. Овқат пайтида ёки овқатдан сўнг дарҳол қаҳва ичиш зарарли, чунки, у магний, темир ва цинкнинг сўрилишига халақит беради.

Маргарита Королева икки соатлик интервални сақлаб, овқатланиш оралиғида ичимликдан фойдаланишни маслаҳат беради. Бундан ташқари, қаҳвани ўртача истеъмоли билан одамнинг мия фаолиятини яхшиланиши ва унинг метаболизмини тезлаштириши мумкин, дея хулоса қилди диетолог.

 Шунингдек, олимлар, қаҳвани меъёрида истеъмол қилиш билан юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини камайтириши мумкин, деб ҳисоблашади. Уларнинг тавсиясига кўра, кунига овқатланиш орасида беш  стакангача ичиш мумкин. Албатта, бу биз билган 200 г. стакан эмас  таъбга қараб 50-100 граммлик идишчалар билан.

Р. САПАЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.