Олий тоифали врач Шоира Бекчанова ўзи оила даврасида қўллайдиган халқона малҳамларни тавсия қилади:
Мандарин ва нок йўталга малҳам. Шамоллаш вақтида турли-туман аччиқ дорилардан кўра апельсиннинг кичик қариндоши мандарин айниқса, йўталда кўпроқ фойда беради. Чунки, унинг таркибида микробларни парчаловчи флавоноид нобилетин моддаси мавжуд.
Йўталга қарши табиий малҳам. Иккита мандарин ва битта нокни пўсти билан бир неча бўлакларга ажратинг. Уни эмал идишга солиб,400 мл қайнаган сув ва икки ош қошиқ шакар (агар асал бўлса унданда яхши) қўшинг. Паст оловда 15 дақиқа давомида димланг. Совутинг, овқатдан кейин 1-2 ош қошиқдан истеъмол қилинг.
Қизил лавлаги қайнатмаси. Фарингит, ларингит ва ангинага чалинганда синалган табиий ва арзон малҳамлардан бири қизил лавлаги қайнатмасидир. Ўртача катталикдаги битта лавлагини арчиб, устидан 1 литр сув қуйинг. Сўнг оловга қўйиб, лавлаги пишгунича қайнатинг. Докадан ўтказилган қайнатма билан бир кунда 3 марта томоқни чайқанг.
Денгиз тузи. Қайнатиб илитилган сувга 1 чой қошиқ денгиз тузини аралаштириб, томоқни ғарғара қилиш хам яллиғланиш жараёнларида асқотади.
Лимон ва асал. Ютинганда томоқда оғриқ бўлса, гўшт қиймалагичдан ўтказилган лимонга асал ёки шакарни тенг миқдорда аралаштириб, 1 чой қошиқ миқдорида кунига 2-3 маҳал истеъмол қилиш лозим.