Соғликка фойдаси шундаки, маҳсулот тола ва омега-3 ёғ кислоталарига бой. Бир ош қошиқ майдаланган зиғир уруғи таркибида 2 г кўп тўйинмаган ёғли кислоталар 37 калория мавжуд. Зиғир уруғи овқат ҳазм қилишни яхшилайди ва ич қотишини олдини олади. Шунингдек, у қондаги умумий холестерин даражасини пасайтиради. Юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини камайтиради.
Милк, юз, овоз мускуллари, кўкрак ва бадандаги ички ва ташқи шишларни кетказади, овоз буғуқлигини йўқотади. Буйрак ва қовуқ тошларини туширади. Маний (сперма) ва сийдикни кўпайтиради, ошқозон, ичак ва сочларни қувватлантиради, яраларни ёпади. Хусусан, кўк йўтал, йўтал ва ошқозон яраси учун жуда фойдали. Саратон (рак)нинг олдини олади, саратон янги бошлаган бўлса, тўхтатади.
Малҳам тайёрлаш: 1 қошиқ зиғир уруғи туйилади, 1 қошиқ асал ва 3-5 дона эзилган саримсоқ билан аралаштирилади ва ютилади, устидан сув ичилса, ич кетишини тўхтатади, ич қотишининг олдини олади. Фақат эрталаб оч қоринга ичиш мумкин эмас.
2-усул: 1 қошиқ зиғир уруғи совуқ сув билан аралаштирилиб, устига дока қопланади ва 1-2 соат дамланади ёки 1 қошиқ зиғир уруғи 50 гр совуқ сув билан аралаштирилади ва 5-6 соат туради. Кейин уруғлари билан кунига 1 маҳал ичилади.
3-усул: Янги майдаланган зиғир уруғи сув билан аралаштирилади, эзилган ва шиш жойларга компресс қилинади.
4-усул: Қайнатилган зиғир уруғининг бўтқаси куйган жойларга сурилади.
5-усул: Зиғир уруғи қичитқи ўти билан қайнатилиб, асал билан ёки ўзи ейилса, саратон дардида фойда беради.
6-усул: Зиғир уруғи нон хамирига қўшилса, нон ҳазмини осонлаштиради.
7-усул: Янги қовурилган ва майдаланган зиғир уруғи зайтун ёғи билан аралаштирилиб, бош терисига сурилса, соч тўкилишини тўхтатади, сочларнинг ўсиши ва қалинлашишини таъминлайди.
Огоҳлантириш: майданланган зиғир уруғини зудлик билан ишлатиш керак, акс ҳолда таркибидаги омега кислоталари шифо хусусиятини йўқотади!
Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди