2019 йилнинг март ойи давомида Ўзбекистонда товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари ўртача 1,2 фойизга кўтарилди, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати.
Умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь-март ойларида истеъмол бозоридаги товар ва хизматлар нархи 4,3 %га қимматлашди.
2019 йилнинг март ойида товарлар нархи ўртача 1,2 фойизга жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 1,5 фойизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,8 фойизга ошди. Хизматлар эса ой давомида 1,2 фойизга қимматлашди.