Агар касаллик қаердан юқтирилганлиги конкрет аниқланмаса, у ҳолда даволаниш харажатларини ким тўлайди?

0
210
views

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида  ўтказилган брифингда  аҳоли томонидан йўлланган саволларга жавоб қайтарилди.

САВОЛ: Махсус комиссия қарорига кўра коронавирус аниқланган беморнинг даволаниш харажатларини у касаллик юқтирган муассаса ёки ташкилот тўлар экан. Агар касаллик қаердан юқтирилганлиги конкрет аниқланмаса, у ҳолда даволаниш харажатларини ким тўлайди?

Жавоб: Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг малакали эпидемиологлари томонидан эпидемиологик суриштирув тўлақонли олиб борилмоқда ва ҳар бир аниқланган касаллик ҳолатининг манбаси аниқланмоқда. Бу жараёнда ИИВ билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилган.

САВОЛ: Агар Ўзбекистон фуқароси чет элда бошқа касалликдан вафот этса, унинг жасади олиб келингандан сўнг майит тобут билан дафн этиладими ёки ислом анъаналарига мувофиқми?

Жавоб: Ушбу ҳолатда хақиқатда COVID-19 мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома тақдим этилса дафн маросимлари одатдаги тартибда амалга оширилиши мумкин.

САВОЛ: Кoronavirus info телеграм каналида Бергамо шаҳрида коронавирусдан вафот этганлар жасади куйдирилиши ҳақида маълумот ўқидим. Ўзбекистонда ҳам шундай чора кўриладими?

Жавоб: COVID-19 коронавирус инфекцияси тасдиқланган ва ушбу касалликдан вафот этган беморлар Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг мутахассислари иштирокида қатъий санитария-гигиена талаблари асосида ҳамда зарарсизлантириш олиб борилиб Ислом дини урф-одатлари бўйича дафн этилмоқда.

САВОЛ: Пискент шаҳри «қизил» ҳудудга киритилгани сабаб, Олмалиқ шаҳрига Пискент орқали ўтувчи йўл тўсиб қўйилган. Олмалиқ «яшил» ҳудуд бўлса ҳам унга ўтиш йўллари ёпилиши мумкинми?

Жавоб: Карантин талаблари бўйича қизил ҳудуд ва яшил ҳудудлар ўртасида харакатланиш тўхтатлади, яъни «қизил» тоифадаги ҳудудга кириш ва чиқиш тақиқланади.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here