“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга турар жой ижара компенсацияси тўланади

0
88
марта кўрилган.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга турар жой ижара компенсацияси тўланиш тартиби бўйича  аввало Фуқаролар йиғинлари раислари ва хотин-қизлар фаоллари томонидан турар жой учун ижара компенсациясини тўлаб бериш бўйича талабномалар шакллантирилади.

Хотин-қизларга турар жой ижара компенсацияси мазкур талабномалар ҳамда секторлар раҳбарлари ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг хулосаси асосида белгиланган тартибда тўлаб берилади.

Бунда: турар жой ижараси тўғрисидаги шартнома уч томонлама — ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тегишли йилнинг сўнгги кунигача бўлган муддатга тузилади; турар жой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми қоплаб берилади. Турар жой ижараси учун тўловлар ижарага берувчига тўғридан-тўғри тўланади.

Хотин-қизлар белгиланган тартибда ижтимоий уй-жойларга ижара ҳуқуқи асосида беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга кейинчалик узайтириш имконияти билан жойлаштирилиши ёки ҳомийлар томонидан мулк ҳуқуқи асосида уй-жой билан таъминланиши мумкин.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.