«Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг бандлигига қандай йўналишларда кўмаклашилади?

0
64
марта кўрилган.

«Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга эътибор берилади. Хотин-қизларнинг бандлигига қуйидаги йўналишларда кўмаклашилади:

а) тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларда хотин-қизлар учун яратилаётган янги иш ўринларига ишга жойлаштирилади;

б) мавжуд вакансия ва захира (квота) иш ўринларига ишга жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинади;

в) кооперативларга жалб этилади;

г) касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш, тадбиркорликка жалб этиш, ўзини ўзи мустақил равишда банд қилишни ривожлантиришга доир фаолиятни ташкил этиш орқали бандликка кўмаклашилади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.